Жамиятнинг ривожлантириш стратегияси
Жамиятнинг ривожлантириш стратегияси
Стратегия умумий тарзда жамиятнинг мавқеини мустаҳкамлаш, мижозларнинг талабларини қондириш ва қўйилган мақсадларга эришишга қаратилган бошқариш режасидир. Аниқ стратегияни танлаш - ривожланишнинг мумкин бўлган турли йўллари ва усуллари ичидан энг мақбулини танлаб олиш демакдир.
Стратегияни ишлаб чиқиш менежерларнинг асосий функцияларидан биридир.
Стратегия жамиятнинг узоқ муддатли мақсадлар ва фаолиятига тааллуқлидир. Айтиш мумкинки, стратегияни (ҳаракатлар тарзини) ва унинг аниқ воситаларини ифодалаш бошқарувнинг негизини ташкил қилади ва жамиятда менежментнинг яхши йўлга қўйилганлигини кўрсатувчи энг тўғри белги бўлиб хизмат қилади.
Стратегиянинг мазмуни қуйидагилардан иборат:
- жамиятбизнесининг йўналиш ва асосий мақсадларни белгилаб олиш;
- жамиятнинг ташқи муҳитини таҳлил қилиш;
- ундаги ички вазиятни таҳлил қилиш;
- жамиятнинг ёки хўжаликнинг ўрта бўғинларида стратегияни танлаш ва ишлаб чиқиш;
- диверсияланган фирманинг портфелини таҳлил қилиш;
- унинг ташкилий структурасини лойиҳалаш;
- интеграция даражасини ва бошқарув тизимини танлаш;
- «стратегия - структура - назорат» мажмуасини бошқариш,
- жамият фаолиятининг баъзи соҳалардаги сиёсатини ва унинг феъл‑атвор меъёрларни белгилаш,
- жамият стратегия ва натижаларининг тескари алоқасини таъминлаш,
- стратегияни, структурани ва бошқарувни такомиллаштириш.
Стратегия - ташкилотнинг ташкилий вазифа ва мақсадларига эришишда фойдаланиладиган ташкилий ҳатти‑ҳаракатлар ва бошқарувга ёндашувлари тарзидир.
Стратегик режалаштиришнинг роли ва вазифалари ахборотлар тўплаш ва уларни ишлаш, стратегияни ҳар йили кайта кўриб чиқиш тизимини яратиш ва келажакда уни бошқаришдан иборат бўлади.
Кузатув кенгаши муҳим стратегик йўналишларни кўриб чиқади ва юқори бошқарув тизими тавсия этган стратегик режаларни расмий жиҳатдан тасдиқлайди.
Корхона ишлаб чиқариш фаолиятини қисқа ва узоқ муддатли режалаштириш стратегик режалаштиришнинг бир қисмидир. Қисқа ва узоқ муддатли режалаштириш корхона ривожланишини стратегик мақсадларга мувофиқлигини таъминлаш учун ўтказилади. Режалаштиришнинг вазифалари жамият фаолиятини ташкил этиш, ресурсларни тақсимлаш ва баҳолаш натижаларига мослигини аниқлаш, ривожланишнинг асосий факторларини башорат қилиш, аввалги йиллар метод ва натижалари, ички ва ташқи муҳит таҳлилини ташкил этишдан иборат. Бизнес режа – жамиятни олдиндан белгилаб олган стратегияси ва тактикаси асосида молиявий-иқтисодий аҳволини таҳлил этиш ва баҳо бериш жараёнидир.
Жамиятнинг 2018-2022 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли ривожлантириш стратегияси жамиятнинг маҳсулот ишлаб чиқариш бозорида рақобатбардош ва потенциал имкониятларни юзага чиқариб, олдинги мавқеларда бўлишга интилишни мужассам этади.
“Элликқалъа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.
- Жамиятнинг номланиши:
тўлиқ номи – “Элликқалъа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти.
қисқа номи – “Элликқалъа пахта тозалаш” АЖ.
- Ташкилий – ҳуқуқий шакли: Акциядорлик жамияти.
- Жамиятнингюқори ташкилоти: “Ўзпахтасаноат” АЖ.
- Жамиятнинг юридик ва алоқа манзили: Ўзбекистон Республикаси, Қораколпакстан Республикаси, Элликқалъа тумани, Бустон шахри С.айний 4-уй.
- Давлат рўйхатидан ўтган санаси ва рақами: 17.08.2018 йилда 98423-сон рақам билан рўйхатдан ўтган.
-«Элликқалъа пахта тозалаш» АЖ 1981 йилда ишга туширилган;
- Жамиятда хозирги кунда асосан 8 та замонавий юк ташишга мослашган МАН автотраспорт воситаси ва 14 та янги русумдаги Беларус 80 Х тракторлари ташкилотларга хизмат курсатиб келмокда.
-Жамият асосий воситаларини Кластер корхонасига 5 йилга булиб тулаш шарти билан сотилган ва асосий воситаларни бир кисмини ижарага беради.
- Жамиятнинг реквизитлари: ОАТБ “Агробанк” Элликқалъа туман филиали, х/р: 20220000900521673001, МФО: 00614, СТИР: 200913844, МХТУ: 17111.
- Жамият Устав фондининг миқдори 2 484 000,0 минг сўм бўлиб, 552 000 дона акцияни ташкил этади.
Жумладан:
- “Қоракалпокпахтасаноат” ХАБ улуши 51%, яъни 1 266 912 минг сўм, 281 536 дона акция;
- Эркин савдо улуши 43.7%, яъни 1 085 508 минг сўм, 241 224 дона акция;
- Мехнат жамоаси улуши 5% яъни 131 580 минг сум, 29 240 дона акция.шундан 27 896 дона оддий акцияни 1344 дона имтиезли акцияларни ташкил килади.
Акциянинг номинал киймати 4500 сумни ташкил этиб. 1344 донаси имтиезли ва 550 656 донаси оддий акциялар туридан иборат .
8.Жамиятнинг 01.01.2023 йил ҳолатига асосий воситаларининг қиймати жами 29364813 минг сўм ташкил этиши кутилмоқда.
Жумладан:
Бино, иншоатлар ва узатиш мосламалари - 627 731 минг сўм
Машина ва жихозлар - 8 184 461 минг сўм
Транспорт воситалари -20 419 717минг сўм