Жамият фаолияти
“Элликқалъа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти хакида
«Элликқалъа пахта тозалаш» АЖ 1981 йилда ишга туширилган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 27 октябрдаги “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-4761-сонли фармони, 2015 йил 28 октябрдаги “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2422-сонли қарори ва 2015 йил 3 ноябрдаги “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ва унинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларининг фаолиятини таъминлашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги “ПҚ-2427-сонли қарорига асосан “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Пахтасаноат ҳудудий филиал” масъулияти чекланган жамиятлари ташкил этилди. Хамда пахта тозалаш жамиятларини макбуллаштириш максадида “Элликкалъа олтин толаси” акциядорлик жамияти “Элликкалъа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти булиб узгартирилди. Элликқалъа туман хокимлиги хузуридаги “Ягона дарча маркази” томонидан № 044 ракам билан кайта рўйхатдан ўтказилди.
Жамият фаолиятининг асосий максади жамиятнинг молия-хужалик фаолиятидан акциядорлар манфаатлари учун фойда олишдир.акциядорлик жамияти молия–хўжалик фаолиятини мувофиқлаштириш, юк ташишда самарали ишлашларини ташкил ва назорат қилиш мақсадида фаолият кўрсатади.
I.ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) ВА МАҚСАДИ.
- Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.
- Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда мол-мулк, кўчмас мулк, интеллектуал мулклар олиш, сотиш, ижарага бериш, ижарага олиш;
- Жамият Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга оширишга ҳақли.
- Махсус рухсатнома (лицензия) олишни талаб қиладиган фаолият турлари жамият томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензия олингандан кейин амалга оширилади.
- Мазкур Уставда кўрсатилган ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун жамият инвестицион ва Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан ман этилмаган фаолиятларнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
Жамият қонунчиликда белгиланган бошқа фаолият турларини белгиланган тартибда амалга ошириши мумкин.